Линклар

Хитой Ўзбекистондаги Интернет тезлигини оширишга 100 миллион доллар ажратди


Хитойнинг Тараққиëт давлат банки Ўзбекистондаги магистрал тармоқларнинг маълумотларни ўтказиш қувватини ошириш лойиҳалари учун 100 миллион доллар кредит ажратди.

Бу лойиҳаларга улар ташаббусчилари ва давлат томонидан ҳам яна 17¸6 миллион доллар ажратилиши айтилмоқда.

Мазкур лойиҳалар амалга ошган тақдирда Ўзбекистоннинг халқаро йўналишдаги магистрал тармоқларининг маълумот ўтказиш қуввати 10 бараварга ошади ва секундига 100Гбитга чиқарилади.

Айни пайтда Ўзбекистон вилоятларидаги Интернет тезлиги тўрт бараварга ошиб¸ секундига 40 Гбит¸ туман марказларидаги тезлик эса 10 бараварга ошиб¸ секундига10 Гбитга етиши айтилмоқда.

Интернетни тадқиқ қилувчи Ookla ширкати ўтган йили Ўзбекистонни Интернет тезлиги энг суст ва заиф бўлган давлатлар қаторига қўшди ва мамлакатнинг бу борада ҳатто қўшни Тожикистондан ҳам икки баравар ортда қолганини билдирди.

2013 йилда Ўзбекистон Интернетдан маълумотлар юклаб олиш тезлиги бўйича 180 та давлат ичида 166-ўринни (1,81 Мбс) эгаллаган.

Интернетдан маълумотлар юклаб олиш тезлиги бўйича ўтган йилги рўйхатда Қозоғистон 51 (10,94 Мбс), Қирғизистон 64 (7,79 Мбс), Тожикистон 78 (6,58 Мбс), Ўзбекистон 166-ўринга (1,74 Мбс) қўйилган. Рўйхатга Туркманистон киритилмаган.

Айни пайтда Ўзбекистон Интернет энг кўп бўғилаëтган ва фуқароларнинг Интернетдаги ҳаракатлари махсус хизматлар томонидан қонунга хилоф равишда энг кўп кузатилаëтган жаҳон давлатларидан саналади.

XS
SM
MD
LG