Линклар

Мол ўғирлаганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси Қирғизистонда 14 йилга қамалди


Жалолобод вилояти Ахси туман суди мол ўғирлаганликда айбланган Ўзбекистон фуқаросини 14 йилга озодликдан маҳрум қилди ва жазони кучайтирилган тартибдаги қамоқда ўтказиш ҳақида ҳукм чиқрди.

Ахси туман ички ишлар бўлими раҳбари Мўминали Добулбековнинг Интерфакс агентлигига билдиришича¸ судланувчи август ойида Қирғизистон фуқаролари қорамолларини Ўзбекистон томонга ҳайдаб кетаëтган пайтда қўлга олинган.

Қирғиз терговчилари қўлга олинган Ўзбекистон фуқаросига ўғирликдан ташқари чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ва наркотик моддаларни сақлаш айбларини ҳам қўйган.

Айни пайтда Ахси туман тергов изоляторида қорамол ўғирлаганлик айби билан ҳибсга олинган яна икки Ўзбекистон фуқароси сақланмоқда.

Қирғиз расмийлари иддаосича¸ кейинги йилларда Ўзбекистон фуқароларининг қирғизистонликлар молларини ўғирлаш ҳоллари кучайган ва оқибатда жабрланувчиларга 55 минг АҚШ доллари миқдорида зиëн етган.

XS
SM
MD
LG