Линклар

АҚШ дронлари Ўзбекистон исломий ҳаракати истеҳкомларига ҳужум қилди


АҚШ дронларидан бири.

АҚШ дронларидан бири.

АҚШнинг пилотсиз бошқариладиган учқичлари Покистоннинг Афғонистонга туташ Шимолий Вазириситон минтақасидаги Ўзбекистон исломий ҳаракати базаларига ҳужум уюштирди.

Маҳаллий матбуот хабарларига кўра¸ ҳужум оқибатида жанггарилардан етти нафари ўлдирилган. Ўлганларнинг уч нафари¸ айтилишича¸ хорижий ва уларнинг ўзбеклар экани тахмин этилмоқда.

ЎИҲ ва Панжоб толибларининг ҳужум уюштирилган истеҳкомларда¸ разведка маълумотларига кўра¸ Покистон толиблари дала қўмондонларидан бири Қори Имрон бўлган. Ҳозирча бу қўмондоннинг йўқ қилинган-қилинмаганига оид маълумот йўқ.

АҚШ дронларининг қабилалар назоратидаги Покистон ҳудудларига ҳужумлари жорий йилнинг июнь ойида қайта бошланди. Исломобод ҳукуматининг Таҳрики Толибон ҳаракати билан тинчлик музокаралари бошлаш уринишларининг самара бермагани бу ҳужумларнинг яна давом эттирилишга сабаб бўлди.

Покистон ҳукумати кўп ҳолларда тинч аҳоли ўртасидаги қурбонларга сабаб бўлаëтганАмерика учқичларининг ўз ҳудудида амалга ошираëтган бундай ҳужумларини қоралаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG