Линклар

Президент Обама Афғонистондаги АҚШ жанговар миссияси тугаганини эълон қилди


Обама Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари билан учрашувда.

Обама Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари билан учрашувда.

АҚШ президенти Барак Обама Америка ҳарбийларининг Афғонистонда 10 йилдан кўпроқ давом этган жанговар миссияси ўз ниҳоясига етгани ҳақида баëнот берди.

Ўз баëнотида Оқ уй раҳбари Афғонистондаги ҳарбий амалиëтларда қатнашган Америка ҳарбийлари қаҳрамонлигига юқори баҳо берди.

Ҳавайидаги ҳарбий базада қилган чиқишида президент Обама Америка ҳарбийларининг ўз миссиясига садоқати ва қурбонлар эвазига бугунги дунëда 2001 йилнинг 11 сентябридаги каби террор ҳаракатлари таҳдиди камайганини билдирди.

Обама шунингдек¸ АҚШ етакчилигидаги халқаро ҳарбий кампания кўмагида афғонистонликларда ўз ватанида тинчлик ўрнатиш имкони пайдо бўлгани ва Афғонистоннинг ортиқ террорчилар бешиги бўлмай қолганини қайд этди.

Тугаëтган йил охирига қадар АҚШ ва НАТО Афғонистондаги аксар қўшинларини ватанига қайтариб бўлди. Айни пайтда¸ 2015 йилда Афғонистонда 13 500 нафар хориж ҳарбийси қолади ва улар асосан афғон хавфсизлик кучларини тайëргарликдан ўтказиш¸ ҳамда жанггариларга қарши жанговар амалиëтлар ўтказишда уларга кўмак бериш билан шуғулланади.

XS
SM
MD
LG