Линклар

Украина бўйича мулоқот гуруҳининг Минск учрашуви бекор қилинди


24 декабрь кунги Минск учрашуви қатнашчилари.

24 декабрь кунги Минск учрашуви қатнашчилари.

Украина шарқий ҳудудларидаги қуролли можарони тўхтатиш мақсадида тузилган Мулоқот гуруҳининг бугун Минскда ўтказилиши белгиланган навбатдаги музокаралари бекор қилинди.

Бу ҳақда Беларус Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот бошқармаси раҳбари Дмитрий Мирончик жамоатчиликка маълум қилди.

Украина ахборот агентликлари аввалроқ тинчлик музокараларининг учинчи давраси доирасида бугун сўзлашувларнинг кутилгани каби давом этиши ҳақида хабар тарқатган эди.

Айни пайтда¸ Украина шарқий ҳудудларини назорат қилиб турган россияпараст айирмачилар вакиллари Интерфакс агентлигига Минксда учрашув бўлиш-бўлмаслигидан қатъий назар¸ унда қатнашмасликларини билдирган эди.

Украина ва Россия расмийлари¸ шунингдек ўзини Донецк ва Луганск халқ республикаси деб эълон қилган айирмачилар гуруҳи намояндаларининг ЕХҲТ воситачилигида Минскда ўтказилган 24 декабрь кунги музокаралари жиддий натижасиз тугади.

Беш соатлик сўзлашувлар ниҳоясида томонлар айирмачиларнинг Киев қўлидаги 225 вакилини улар қўлга олган 150 украин ҳарбийсига алмаштириш ҳақида келишдилар¸ холос.

Ҳозирча бу алмашинувнинг қачон амалга оширилиши маълум қилинмади.

XS
SM
MD
LG