Линклар

logo-print

Ироқ раҳбари Исломий давлатга қарши курашда Туркиядан ëрдам сўради


Сурия ва Туркия чегарасида Исломий давлат терроридан қочган юз минглаб қочқин чодирларда яшамоқда.

Сурия ва Туркия чегарасида Исломий давлат терроридан қочган юз минглаб қочқин чодирларда яшамоқда.

Анқарада туркиялик ҳамкасби Аҳмад Довутўғли билан учрашган Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абадий Ироқ ва Сурия ҳудудининг каттагина қисмини ишғол қилиб¸ бу ерда исломий халифат ўрнатилганини эълон қилган Исломий давлат террор ташкилотга қараши Туркия ва минтақадаги бошқа давлатларни фаол ҳамкорликка чақирди:

- Исломий давлат гуруҳи бутун минтақага таҳдид бўлгани боис биз ҳамкорлик қилишга мажбурмиз. Биз Туркиядан бу ҳамкорликни кучайтиришини кутаяпмиз ва Туркия Бош вазири бизни қўллаб-қувватлашни ваъда қилди. Биз ҳарбий¸ разведка¸ тренинг ва артиллерия соҳасидаги ëрдамни кенгайтириш ҳақида гаплашдик. Эҳтиëжларимиз ëзилган рўйхатни турк расмийларига топширдик ва биродарларимиз бизни қўллашга тайëрликларини билдирдилар¸ деди Аҳмад Довутўғли билан учрашувдан сўнг Ироқ Бош вазири.

Ўтган ой Исломий давлат жанггариларига қарши курашаëтган курд пешмерга аскарларига тренинг беришлаган Туркия ҳукумати айни ҳамкорликни Ироқ Миллий гвардиясига ҳам тақдим этиши мумкинлигини билдирган.

Исломий давлат истеҳкомларига қарши АҚШ етакчилигида амалга оширилаëтган ҳаво ҳужумларига қўшилмаган Туркия 150 курд жангчисининг Суриядан ўз ҳудудига ўтиб¸ ҳарбий машғулотда қатнашишига изн берди.

Айни пайтда¸ Туркиянинг Сурия ва Ироқдаги жиҳодчилар сафига қўшилаëтган радикаллар учун қулай ҳудудга айлангани Ғарб¸ хусусан¸ ЕИ ни ташвишга солмоқда.

XS
SM
MD
LG