Линклар

2014 йилнинг сўнгги 52-ҳафтаси ҳам ниҳоясига етмоқда. Бир неча кунлардан сўнг кириб келадиган 2015 йилни кимдир хушнудлик ва янги умидлар билан, кимдир эса азадор бўлиб кутиб олмоқда.

Индонезиянинг Банда Ачех шаҳридаги жума намози пайтида 2004 йилдаги цунами пайтида ҳалок бўлган 200 минг одам хотирасига Қуръон ўқилаётган пайт.

Белорусь пойтахти Минскда Қорбоболар паради олдидан автобусда дам олаётган одам.

Курд Халқ армияси сафидаги аёллар Сурия ва Ироқ чегарасини қўриқламоқда.

Покистон. Исломободнинг насронийлар яшайдиган мавзесида эркак Рождество байрами арафасида дарахтни безамоқда.

“Исломий давлат” жанггариларидан қочиб Синжар тоғида яширинган язидий қиз инсонпарварлик ёрдами сифатида тарқатилаётган озиқ-овқат солинган қути олдида турибди.

Мозори Шарифда афғон болалари футбол ўйнамоқда.

Россия президенти Владимир Путин Москвада 23 декабрда ўтган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти саммити ўтадиган залга кириб келмоқда.

Жакартада 23 декабрдаги сув тошқини пайтида болакай уйи панжарасини ушлаб турибди.

Минскда Янги йил муносабати билан ўрнатилган улкан плакат.

Санкт Петербургдаги кўча ярмаркасида Путин портрети туширилган футболкалар сотилмоқда.

Покистондаги насроний болалар Карачидаги тинч митингда Санта Клаус кийимида.

Россия Коммунистик партияси Кремль сиёсатига қарши “Бўм-бўш қозон” акциясини ўтказди.

XS
SM
MD
LG