Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:38

Санкт Петербургда ўз чақалоғини кўчага ташлаб кетган аёл қўлга олинди


Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида боласини кўчага ташлаб кетгани ишонилаётган ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинди.

Терговдан аён бўлишича, ўзбекистонлик аёл боласини шаҳардаги “Просуши” ресторани хожатхонасида туққан.

Саккиз соат ўтиб у чақалоғини Санкт Петербургнинг Маршал Блюхер ҳиёбонига ташлаб кетган.

Бола ўтиб кетувчилар томонидан топилган ва полицияга етказилган. Тергов натижасида ташлаб кетилган боланинг онаси ўзбекистонлик Гулшода Ғозиева экани аниқланди.

Шаҳарнинг Красногвардейский тумани суди Ғозиевани ҳибсда ушлаб туриш ҳақида қарор чиқарди.

XS
SM
MD
LG