Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:30

Чегара билмас мухбирлар Озодликнинг Боку бюросидаги рейдларни қоралади


Париждаги Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Озод Европа ва Озодлик радиосининг Боку бюросига жума куни қилинган рейдларни мамлакатда эркин матбуот ва плюрализмни йўқ қилишга уруниш дея, қоралади.

Ташкилотнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўлими раҳбари Йоҳан Биҳр президент Илҳом Алиев ҳукумати мамлакатда қолган мустақил оммавий ахборот воситаларини бирма бир йўқ қилмоқда, дея баёнот берди.

- Озарбайжонда давом этаётган қатағонлар кўламини тасвирлашга сўз ожизлик қилади. Илҳом Алиев ҳукумати у ерда қолган мустақил оммавий ахборот воситаларини методикали тарзда бирма бир йўқ қилишга киришган, - деб таъкидлади Йоҳан Биҳр.

Жума куни Озодлик радиосининг Боку бюросида Озарбайжон Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари тинтув ўтказган ва бюронинг бир қанча ходимини сўроқ қилган эди.

Озарбайжон Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ўтказган рейдлар пайти бюронинг бир қанча ходимини сўроқ қилинган.
Озарбайжон Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ўтказган рейдлар пайти бюронинг бир қанча ходимини сўроқ қилинган.

Ҳуқуқ тизимларининг йигирмадан ортиқ вакили рейд давомида Озодлик бюросининг ишга тааллуқли ҳужжатлари сақланган сейф¸ шунингдек компьютер ва расмий муҳрни мусодара қилди.

Прокуратура ходимлари бу ҳаракатнинг Озод Европа/Озодлик радиолари Озарбайжон хизмати устидан хориждан молияланаëтган юридик шахс сифатида бораëтган тергов билан боғлиқ экани ва бу рейд маҳкама буйруғи асосида ўтказилаëтганини билдирди.

Бундан аввал АҚШ Давлат департаментининг расмийси ҳам Озодлик радиоси Озарбайжон хизматининг Бокудаги бюросидаги рейдлар юзасидан хавотир билдиган эди.

Исми сир қолишини истаган америкалик мулозим Боку ҳукуматини матбуот эркинлиги доирасида олган халқаро мажбуриятлари асосида терговни шаффоф ўтказишга чақирди.

Жума кунги рейдларга қарамай Озод Европа/Озодлик радиосининг Озарбайжон ҳизмати радио ва телеэфирлари давом этмоқда.

Озод Европа/Озодлик радиосининг Озарбайжон ҳизмати раҳбари Кенан Алиевга кўра, бюронинг ўнлаб ходимлари, шу жумладан тўлиқ контракт асосида ишловчи ходимлари шанба куни прокуратурага сўроққа чақиртирилганлар.

Чегара билмас мухбирлар ташкилотига кўра, ҳозирда камида 15 нафар журналист, жумладан, Озодлик билан ҳамкорлик қилиб келган таниқли озарбайжонлик журналист Ҳадича Исмоилова қамоқда қолмоқда.

26 декабрь куни Боку суди Исмоиловага белгиланган икки ойлик қамоқ жазосини уй қамоғига ўзгартириш ҳақида журналист адвокатларининг сўровини рад этди.

Чегара билмас мухбирлар ташкилотининг 2014 йил бўйича матбуот эркинлиги индексида Озарбайжон 180 мамлакат орасида 160-ўринда турибди.

XS
SM
MD
LG