Линклар

logo-print

Ўзбекистонда "Ўзбеккино" миллий агентлиги раҳбари Жаҳонгир Қосимов вазифасидан олинган. Бу ҳақда ўзбек матбуотида 27 декабрь куни хабар қилинди.

2013 йилнинг март ойидан бери "Ўзбеккино"га раҳбарлик қилган Қосимовнинг вазифасидан нима сабабдан бўшатилгани маълум эмас.

Жаҳонгир Қосимовнинг вазифасидан олиниши "Ўзбеккино"да молиявий текширувлар бораётган бир пайтда рўй берди.

Уни ўрнига Аҳмаджон Умаров вақтинчалик раҳбар этиб тайинланган.

Жаҳонгир Қосимов узоқ йиллар Ўзбекистон телерадиокомпаниясида ишлаган.

"Ўзбеккино" бош директори лавозимини эгаллашидан аввал у ушбу агентлик раҳбарининг муовини бўлган.

XS
SM
MD
LG