Линклар

logo-print

Тошкент вилояти Бўка туманининг Ачамайли файз маҳалласида истиқомат қилган 60 яшар эр-хотин Абдусамат Абдурайимов ва Инобат Жўраевани ўлдирганликда гумонланиб, икки йигит ҳибсга олинди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, бўкалик Умид Пардаев ва Обид Хидиров эр- хотинни ваҳшиёна ўлдирганликда гумонланиб, қўлга олинган. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

Озодлик манбасига кўра, Абдусамат Абдурайимов ва Инобат Жўраеванинг уйига 25 декабрга ўтар кечаси бостириб кирган талончи-қотиллар уйни тунаганидан сўнг, уй эгаларни чавақлаб ўлдириб, тутзорга ташлаб кетган.

Ўтган йиллар давомида Тошкент шаҳри, вилояти ва Фарғона шаҳрида ёлғиз қарияларни тунаш ва уларни ўлдириб кетиш ҳолатлари жуда кўп бўлган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси ўтган йили бир йил мобайнида Тошкент шаҳрида ёлғиз пенсионерларни тунаш ва ўлдириш ҳолатлари сони ўттиздан ошганлигини хабар қилган эди.

Расмий маълумотларга кўра,жиноятларнинг аксарияти ҳали очилмаган бўлсада, лекин бир неча киши қўлга олиниб суд қилинди.

XS
SM
MD
LG