Линклар

logo-print

Ўзбекистонда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кам таъминланган оилалар фарзандлари ва боқувчисини йўқотган жами 11 мингдан зиёд бола президент Ислом Каримов номидан янги йил совғалари олади.

Ўзбекистон ўрта ва махсус таълим вазирлиги маълумотига кўра, 26 декабрда вилоятларга президент совғасини жўнатиш якунланган.

Ўқув қуроллари ва ширинликлардан иборат мазкур совғалар мамлакатнинг барча ҳудудларида ўтказиладиган "Президент арчаси" байрам томошалари пайти тарқатилади.

Ўн бир минг болага президент совғалари улашилаётган жорий йилда ҳам Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатлари кузатилди.

XS
SM
MD
LG