Линклар

Тошкентнинг марказий кўчаларидаги чорраҳаларга видеокамераларни ўрнатиш жараёни бошланди.

Жами 160 та чорраҳага кўчалардаги қатновни назорат қилиш мақсадида видеокамера ўрнатилиши хабар қилинган.

Пойтахт кўчаларида видеокамералар пайдо бўлиши ҳақидаги хабар 2012 йилда пайдо бўлган. Озодликка номаълум сабабларга кўра, бу жараён икки йилга кечикиб бошланаяпти.

Мазкур лойиҳага давлат бюджетидан 20 миллион доллар маблағ ажратилган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълумотига кўра, Ўзбекистонда 3 миллиондан зиёд автомашина рўйхатга олинган¸ бу машиналарнинг 40 фоизи эса биргина Тошкент шаҳрида қайддан ўтган.

2010 йили Россия Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан Москвадаги кўчаларга кузатув камераси ўрнатилган эди. Кейин маълум бўлишича аксар камералар сохта бўлиб¸ бош экранга олдиндан ëзиб олинган тасвирларни узатиб турган.

Бундай коррупцион схема бюджетдан ажратилган пулларнинг аксариятини ўзлаштиришда қўл келиши айтилади.

XS
SM
MD
LG