Линклар

2014 йилнинг сиëсий¸ иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаëти сарҳисоб қилинаëтган айни кунларда Сиз ва оилангиз ҳаëтига энг кўп таъсир кўрсатган воқеа қайси бўлди?

Ўзбекистон ичкарисидаги қайси жараëнлар Сиз ва оилангиз ҳаëтига ижобий дахл қилдию¸ қайсилари аксинча?

Хориждаги жиддий бўҳрон ва можаролардан қай бири Ўзбекистондаги турмушингизга бевосита ëки билвосита кириб борди?

Қайси воқеани Ўзбекистон учун йилнинг энг муҳим воқеаси деб атаган бўлардингиз?

2014 йилги Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар ҳаëтига энг кўп таъсир кўрсата олган¸ қарашларингизни жиддий ўзгартирган Йил одами мақомини кимга берган бўлардингиз?

2015 йилдан шахсан ўзингиз¸ қолаверса Ўзбекистон ва ўзбекистонликлар учун нималар кутмоқдасиз?

Душанба¸ 29 декабрь Тошкент вақти билан соат 19:05 да бошланадиган бир соатлик жонли суҳбатимизда шу савола оид ҳикояларингиз билан OzodSkype, OzodlikOnline ва OzodOvoz Skype манзиллари орқали қатнашишингиз мумкин.

Skype орқали суҳбатга қўшилиш имкони йўқ ўзбекистонликлар +420 724 971 539 рақами орқали WhatsApp ва Telegram тармоғига ўз телефон рақамларини ëзиб юборсалар¸ уларни суҳбатга улашга ҳаракат қиламиз.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG