Линклар

logo-print

SDI: Ўзбекистоннинг ҳарбий харажатлари беш йилдан сўнг қарийб 10 фоизга ошади


Ўзбекистоннинг ҳарбий харажатлари 2020 йилга бориб 9,48 фоизга (3,4 миллиард долларгача) ошади.

Бу ҳақда Strategic Defense Intelligence консалтинг фирмасининг “Ўзбекистон ҳарбий-саноат мажмуасининг келажаги – бозорнинг жозибадорлиги, рақобатбардорлиги ва 2019 йилгача бўлган тахминлар” ҳисоботида қайд этилган.

Ҳисоботда келтирилишича, 2010-2014 йилларда Ўзбекистон ўзининг ҳарбий харажатларини 11,7 фоизга (2,2 миллиард долларгача) оширган.

Strategic Defense Intelligence тахминича, янги 2015 йили Ўзбекистонда мудофаа харажатлари 2,4 миллиард долларни ташкил этади. Бу маблағ, SDI таҳлилчиларига кўра, Ўзбекистонда ҳимоя тизими ва террорчилик таҳдидига қарши курашга йўналтирилади.

XS
SM
MD
LG