Линклар

Анъанага мувофиқ йил якунида Озодликнинг йиллик фаолиятини сарҳисоб қилиб, сиз мухлисни энг кўп қизиқтирган мавзуларни сараладик.

Қуйидаги бешта мавзу Озодлик муштарийлари томонидан энг кўп ўқилган мақолалар экани аниқланди:

1. Юлдуз Усмонова тўйда калтакланди

2. Каримов ҳокимиятдан кетиш нияти йўқлигини эълон қилди

3. Хоразмлик 13 яшар қизалоқ ўз акасидан фарзанд кўрди

4. Гулнора Каримова отасига дўқ аралаш илтижо қилди

5. Озода Саидзода: Бош вазир Мирзиёевни судга бераман!

Йил давомида эълон қилинган мавзулар орасида "Каримов ҳокимиятдан кетиш нияти йўқлигини эълон қилди" мақоласи муштарий ўртасида энг кўп баҳс-мунозарага сабаб бўлган, ушбу мақолага 354та шарҳ келган.

Озодлик радиоси демократик қадриятлар¸ ҳур ва турли фикрлиликни ëйиш орқали фуқаровий жамиятларни мустаҳкамлаш¸ миллий ва диний толерантликни рағбатлантиришга хизмат қилиб келмоқда.

Ниҳоялаëтган ушбу йилда ҳам Озодлик айни қадриятлар асосида сизнинг хизматингизда бўлди.

Озодлик радиосининг 2014 йилги фаолиятини қандай баҳолайсиз?

Сиз 2014 йилда Озодликка нима излаб¸ нима истаб мурожаат қилдингиз? Истаганингизни топдингизми?

2014 йил давомида Озодликдан эшитган ëки Озодликда ўқиган материаллардан қай бири хотирангизда қолди?

2015 йилда Озодликда нималар эшитиб¸ нималар ўқишни хоҳлайсиз?

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG