Линклар

Оролда 3 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилиши режаланмоқда


Ўзбекистонда Орол денгизи қуриши ортидан юзага келган оқибатларни юмшатиш борасида комплексли дастурни ишлаб чиқиш бошланди. Мазкур дастур 2015-2018 йилларга мўлжалланган бўлиб, унинг қиймати 3 миллиард долларни ташкил қилади.

Ўзбекистон ҳукуматининг бу борада қабул қилган қарорида айтилишича, мазкур маблағнинг 1,9 миллиард долларини имтиёзли кредитлар, 200 миллион долларини эса грантлар ташкил қилади.

Маблағнинг 2,971 миллиарди Оролбўйида Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларга, 80,2 миллион доллари маҳаллий лойиҳаларга ажратилади.

Оролнинг қуриб қолган қисмида ҳимоя чизиғи сифатида дарахтзорлар яратиш, Оролбўйида юқори ҳосил берувчи мева-сабзавотчиликни шакллантириш, Аму-Бухоро каналини модернизациялаш каби лойиҳалар Орол денгизи қуриши ортидан юзага келган оқибатларни юмшатиш дастурининг асосий қисми ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG