Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:29

Минск аэропортида яна бир ўзбекистонлик қўлга олинди


Минск шаҳри аэропортида террорчиликда гумон қилиниб, Ўзбекистон томони қидирувга берган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди.

Бу ҳақда Беларус Давлат чегара қўмитаси матбуот хизмати Озодликка маълум қилди.

Ўзини Тожикистон фуқароси деб, танитган ва сохта паспортни тақдим этган шахс 28 декабрь куни Минскдан Истанбулга учиб кетаётганда қўлга олинди.

Расмий маълумотларга кўра, текширув пайтида у тақдим этган паспортнинг сохталиги - сурат ўзгартирилгани аниқланган.

Кейинчалик давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган шахснинг 1983 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси экани ва у 2013 йилдан бери террорчиликда гумон қилиниб, қидирилаётгани аён бўлди.

Исми айтилмаётган ўзбек ҳозир Минскда ҳибсда сақланмоқда.

XS
SM
MD
LG