Линклар

Ўзбекистон саккиз ойлик узилишдан сўнг Ўшга газ узатишни бошлади


Қирғиз матбуоти хабарларига кўра, Ўзбекистон саккиз ойлик узилишдан сўнг Қирғизистон жанубидаги Ўш вилоятига газ узатишни бошлаган.

“Газпром Қирғизистон” ширкатининг Ўшдаги бўлими раҳбари муовини Тоҳир Олимов Ўзбекистон томони 30 декабрь соат 03.00 дан бошлаб газ беришни бошлаганини тасдиқлади.

Ўзбекистонни Қирғизистонга газ узатишни қайта бошлашга нима ундагани ҳозирча маълум эмас.

Шу йининг апрель ойида Россиянинг “Газпром” ширкати Қирғизистоннинг “Қирғизгаз” компаниясини рамзий 1 доллар эвазига сотиб олган эди.

Шундан сўнг, 14 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Қирғизистон жанубига газ етказиб беришни тўхтатганди.

Ўзбекистон томони Қирғизистонда янги ташкил қилинган газ ширкати билан шартномаси йўқлигини сабаб қилиб таъминотни тўхтатганини айтган.

XS
SM
MD
LG