Линклар

logo-print

2015 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда 1 литр бензин нархи 25 сўмга қимматлади.

Бунга президент қарори билан автомобил ёнилғисидан фойдаланганлик учун жисмоний шахслардан олинадиган солиқ миқдори 265 сўм ўрнига 290 сўмга қилиб белгилангани сабаб бўлди.

Сиқилган газнинг 1 кубометри учун солиқ эса 220 сўмдан 240 сўмга ошди.

Солиқ ошиши натижасида ёнилғи нархи ҳам қимматлади. Бунгача Аи-80 2005 сўм, Аи-91 2210 сўм, Аи-95 эса 2435 сўмдан сотилаётган эди.

XS
SM
MD
LG