Линклар

Россия президенти Владимир Путин суриштирув журналистикаси халқаро гуруҳи томонидан коррупция соҳасидаги йилнинг энг машҳур кишиси, деб тан эълон қилинди.

Бош қароргоҳи Сараевода жойлашган Коррупция ва уюшган жиноятчиликни тадқиқ қилиш халқаро лойиҳаси (ОССRP) экспертлари бу “мукофот”ни ҳар йили жиноятчиликнинг ўсишига энг кўп ҳисса қўшган арбоблардан бирига беради.

“Ўз фаолияти оқибатида Россияни пул ювишнинг йирик марказига айлантиргани, Қримда ва Украина шарқида уюшган жиноятчиликка кенг имкониятлар очиб бергани учун Путин” шу “мукофот”га сазовор топилди, дейилган гуруҳ баёнотида.

Гуруҳ сайтида эълон қилинган баёнотда, шунингдек, Владимир Путин бошқарувидаги ҳокимият оммавий ахборот воситалари ва коррупцияга қарши курашувчи ташкилотларни ёпилишга мажбур қилаётгани, бу соҳадаги энг сўнгги амал Янги йил арафасида блогер Алексей Навалний ва унинг укаси устидан чиқарилган айлов ҳукми бўлгани белгилаб ўтилган.

XS
SM
MD
LG