Линклар

logo-print

Ўзбекистонда дафн мароисимини ўтказиш учун бериладиган нафақага оид қонун ҳужжатларига ўзгартиш киритилгани тўғрисида маҳаллий ахборот воситалари хабар қилди.

Янги тартибга биноан дафн учун бериладиган нафақа миқдори 2015 йилнинг 1 январидан бир андозага келтирилди: нафақа миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баробари миқдорида, яъни 473 600 сўм бўлади.

Шу пайтгача дафн нафақаси, агар ишламайдиган пенсионер вафот этса, унинг икки ойлик пенсияси миқдорида, бошқалар, шу жумладан ишлаётган пенсионер вафот этса, энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробари миқдорида тўланган.

XS
SM
MD
LG