Линклар

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарорига биноан Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови 2015 йил 13-14 январь кунлари ўтказилади. Бу ҳақдаги қарор 31 декабрь куни қабул қилинди.

Қонунга биноан мазкур сайловлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида ўтказилади.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 50-моддасига мувофиқ, Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда – олти кишидан, ҳаммаси бўлиб 84 сенатор сайланади.

Олий Мажлис Сенатига сайлов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.

16 сенаторни мамлакат президенти тайинлайди.

Сенатнинг ваколат муддати 5 йилдир.

XS
SM
MD
LG