Линклар

logo-print

4 январь куни 22 та округ сайловчилари такроран овоз беради


Uzbekistan - Norouz (Navruz) in Tashkent, building of Uzbek parliament, 21Mar2013

Uzbekistan - Norouz (Navruz) in Tashkent, building of Uzbek parliament, 21Mar2013

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўйича айрим сайлов округларида 2015 йил, 4 январда ўтказиладиган такрорий овоз беришга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш юзасидан белгиланган комплекс тадбирлар ижросини кўриб чиққани тўғрисида 31 декабрь куни хабар қилди.

Айтилишича, такрорий овоз бериш ўтказиладиган 22 та сайлов округида “такрорий овоз беришни қонун талаблари асосида, уюшқоқлик билан юксак демократик савияда ўтказиш учун барча ташкилий чоралар кўрилган”.

Такрорий овоз бериш бўйича сайлов бюллетенлари Марказий сайлов комиссияси томонидан нашр қилиниб, ўз вақтида тегишли сайлов округлари ва участкаларига етказиб берилди.

Мажлисда Марказий сайлов комиссияси ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов 21 декабрь куни ўтказилган.

XS
SM
MD
LG