Линклар

Тошкентда сайёҳларга икки қаватли автобуслар хизмат кўрсатади


Лондондаги каби 2 қаватли автобуслар энди Тошкентда ҳам сайёҳларга хизмат қилади.

Лондондаги каби 2 қаватли автобуслар энди Тошкентда ҳам сайёҳларга хизмат қилади.

Тошкентда 17 январдан бошлаб сайёҳлар учун мўлжалланган дастлабки икки қаватли автобуслар ҳаракатлана бошлайди. Gazeta.uz нашрининг ёзишича, автобуслар 2,5 соат мобайнида 34 километрни босиб ўтади ва Тошкентнинг 8та диққатга сазовор жойи атрофида 10-15 дақиқалик танаффус қилади.

Мазкур сайёҳлик автобуслари учун чипта нархи болаларга 15 минг сўм, катталарга 25 минг сўм, чет эл фуқаролари учун Марказий банк курси бўйича 20 АҚШ доллари қилиб белгиланган.

Икки қаватли автобуслар Тошкентга Хитойдан декабрь ойи ўрталарида келтирган эди.

XS
SM
MD
LG