Линклар

Ўзбекистонда 1 январдан бошлаб бензин нархи 25 сўмга, метан гази нархи эса 400 сўмга қимматлагани хабар қилинди. Бунга президент қарори билан автомобил ёнилғисидан фойдаланганлик учун жисмоний шахслардан олинадиган солиқ миқдориҳамдаметан гази учун сармоя устамаси оширилгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Ўзбекистонда ёнилғи нархларининг кўтарилганидан норозилик билдирилган мактублар Янги йилнинг биринчи кунлариданоқ Озодликка WhatsApp тармоғи орқали етиб келмоқда. Жумладан, наманганлик муштарий ўз мактубида метан гази қимматлагани оқибатида шаҳардаги йўналиш таксилари нархи 500 сўмга кўтарилганини иддао қилган:

“Наманганда 1 январдан метан гази нархи кубаси 300 сўмдан ошганига дамасчилар йўлкирани сунъий равишда 500 сўмдан оширишди. 1000 сўмга бориладиган жойга эндиликда 1500 сўмга бориш керак бўлаяпти. Бу дамасчиларни назорат қиладиганлар борми ўзи? Мен ҳар куни ишхонага бориш учун 3000 йўл кира қилар эдим. Эндиликда 5000 сўм йўл кира қилишга тўғри келади”, деб ёзади наманганлик муштарий.

Бу масалани ўрганиш жараёнида Озодлик мухбири суҳбатлашган наманганликлар метан гази қимматлаганини эътироф этган ҳолда, йўл кира нархи кўтарилганини кузатмаганликларини билдирдилар:

-Метан газининг нархи ошгани тўғрисидаги маълумот тўғри. Нарх 20 фоизга ошибди. Янги йилгача битта машинани 20 минг сўмга заправка қилган бўлса, ҳозир 25 600 сўмга заправка қилинаяпти. Шаҳар ичидаги йўналишларда қатнаётган маршруткаларнинг йўл кирани оширгани тўғрисидаги гаплар нотўғри. Нархлар ошмаган, -деди наманганлик суҳбатдошимиз Алижон.

Озодлик мухбири суҳбатлашган бошқа бир қатор наманганликлар ҳам ҳозирча йўл ҳақи ошганини кузатмаганликларини айтдилар.

Россиянинг “Новости” ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, 1 январдан Ўзбекистондагиавтомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаларига сотиладиган бир кубометр метан гази учун белгиланган сармоя устамаси 400 сўмга кўтарилган. Янги йилгача сармоя устамаси, деб аталадиган бу тўлов миқдори 200 сўмни ташкил қилар эди.

“Мазкур тўлов миқдорининг оширилиши ортидан автомобилларга қуйиладиган метан гази нархи 1,5 марта кўтарилиб, 1 300 сўмни ташкил қилди”, дейилади “Новости” агентлиги хабарида.

Ўзбекистон матбуоти расмийларга таянган ҳолда мамлакатда рўйхатга олинган автомобилларнинг 15 фоизи, яъни 3 миллион автомашинаметан газида ишлаши ҳақида хабар берган эди.

Аввалроқ Ўзбекистон матбуоти ҳам 1 январданЎзбекистонда 1 литр бензин нархи 25 сўмга қимматлаши ҳақида хабар тарқатган эди.

Бунга президент қарори билан автомобил ёнилғисидан фойдаланганлик учун жисмоний шахслардан олинадиган солиқ миқдори 265 сўм ўрнига 290 сўмга қилиб белгилангани сабаб бўлди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG