Линклар

logo-print

Каримов русийзабон сайловчига миннатдорчилик билдирди, ўзбек сайловчиси қуруқ қолди


ЎзА эълон қилган табрик матнига Ислом Каримовнинг ўтган аср 90-йиллар бошидаги фотосурати илова қилинган.

ЎзА эълон қилган табрик матнига Ислом Каримовнинг ўтган аср 90-йиллар бошидаги фотосурати илова қилинган.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Янги йил муносабати билан эълон қилинган ёзма табригининг ўзбек тилидаги версияси русчасидан фарқ қилади. Икки матн ўртасидаги кўплаб тафовутлар президентнинг ўтган парламент сайловлари тўғрисидаги фикрларида, айниқса кўзга ташланади.

Рус тилидаги "барча сайловчиларимизга, сайловлар пайтида намойиш қилинган, юқори даражадаги сиёсий ва фуқаровий фаоллиги учун миннатдорчилик билдиришдан жуда мамнунман", ("Мне доставляет большое удовлетворение высказать слова признательности всем нашим избирателям за высокую политическую и гражданскую активность, проявленную на выборах.") деган президент сўзлари табрикнинг ўзбекча матнида йўқ.

1 январь куни эълон қилинган ёзма табрикда иддао қилинишича, ўтган йилда мамлакат иқтисодиёти “барқарор суръатлар билан юксал”ганини Ўзбекистонда “рўй бераётган оламшумул ўзгариш ва янгиланишларда” кўриш мумкин.

Президент яна бир бор “жаҳон миқёсида молиявий-иқтисодий инқироз давом этаётганига қарамасдан, Ўзбекистонимизнинг саноқли давлатлар қаторида охирги 10 йил давомидаги иқтисодий ўсиши узлуксиз равишда 8 фоиздан кам бўлмасдан келаётгани”ни, 2015 йилда ҳам бу кўрсаткич сақланиб қолинишини такрорлади.

Байрам табригида келаси йилги давлат бюджетининг 60 фоизи ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилганини алоҳида таъкидланган.

Президент шунигндек “иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдорининг ўртача ўсиши 22 фоиздан кам бўлмасдан” аҳолининг реал даромадлари 10 фоизга кўпайишини ваъда қилди.

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги эълон қилган табрик матнига Ислом Каримовнинг ўтган аср 90-йиллар бошидаги фотосурати илова қилинган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG