Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:37

Ҳафта суратлари: 2015 йилнинг биринчи ҳафтаси


Янги йилнинг биринчи ҳафтаси кимгадир қувончли, кимгадир ташвишли келди. Тошкентда Янги йилни нишонлаш 28 декабрдан бошланди.

Айни шу куни электр тақчиллиги туфайли ёнмаётган мамлакатнинг бош арчаси чироқлари ҳам ниҳоят ёнди. Тошкентда Янги йил тадбирлари 5 декабргача давом этади.

Филиппин. Маниладаги кўчалардан бирида 2000 хонадон ёнғин ичида қолди. Ёнғинда камида 8 одам, жумладан 7 ёшли бола ҳалок бўлди. Минглаб одамлар эса уйсиз қолди. Суратда: ёнғин пайтида ўз жонлари ва мулкларини қутқараётган одамлар.

Америкалик ҳарбий Афғонистоннинг Лагмон вилоятида ўтказилган ҳарбий машқлар пайтида.

Москваликлар Қизил майдонда Янги йилни кутиб олмоқда.

Австралиялининг Сидней шаҳридаги опера театри узра Янги йил фейерверклари.

Покистоннинг Пешовар шаҳри атрофидаги мавзелардан бирида ўйнаётган болалар.

Чеченистон раҳбари Рамзан Кадиров Қорбобо кийимида Грознийда ўтказилган Янги йил сайлида иштирок этмоқда.

Афғонистонлик қиз Кобулдаги аҳлатхонада ўтирибди.

Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтган Қорбоболар паради.

Токио яқинидаги аквариумда яшайдиган денгиз арслони хитойча “қўй” иероглифини ёзмоқда.

Украина кўнгиллилар батальони жойлашган окоп ва траншеялар Янги йил арафасида қор билан бурканди.

Киевда волонтерлар Янги йил байрамига шарқий Украина ва Қримдан келган қочқинларнинг болаларини тайёрламоқда. БМТнинг билдиришича, Украинадаги воқеалар туфайли 600 минг одам ўз уйларини ташлаб, бошқа ҳудудларга кўчишга мажбур бўлган.

Покистоннинг Карачи шаҳридаги бозорда ёнғиндан сўнг ўз дўкони ҳаробасида ўтирган савдогар. Бозордаги ёнғинда 100 савдо шаҳобчаси куйиб кул бўлган.

Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон Great Brook Run мусобақасида иштирок этмоқда. Мусобақа давомида иштирокчилар узунлиги бир миля бўлган сув, балчиқ ва бошқа ноқулайликлардан иборат йўлни югуриб ўтиши керак.

Бангладешнинг Дакка шаҳрида бир кунлик иш ташлаш иштирокчилари Бурганжа дарёсида қайиқда сузмоқда.

Берлинда қор остида қолган велосипедлар.

Янги йил арафасида Прага маркази.

XS
SM
MD
LG