Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:39

Суръат Икромов: 2014 йилда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари аҳволи яхшилангани йўқ


Ўзбекистондаги Инсон ҳуқуқи ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари Суръат Икромовга кўра, ўтган йилда уч юздан зиёд фуқаро ҳуқуқлари топталатгани борасида ташкилотга шикоят билан мурожаат қилган.

- Уларнинг аксар кўпчилиги диний мотивлар билан қамалган ва қамоқда қийноққа солинган маҳбусларнинг яқинларидир, - дейди Икромов.

Инсон ҳуқуқи ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбарига кўра, ўтган йили 142 нафар ўзбекистонлик диний мотивлар бўйича қамалган. Шулардан 14 нафари аёлдир. Қамоқдаги деярли барча сиёсий маҳбусларнинг жазо муддатлари турли сабаблар билан узайтирилган.

–Сиёсий ва диний сабаблар билан қамалган аксар маҳбусларга 221- модда, яъни қамоқхона тартиб-қоидаларига бўйсунмаслик айби қистирилиб, жазо муддатларига уч, беш йил қўшиб берилди. 1994 йилдан бери қамоқда қолаётган Мурод Жўраев, 2001 йилда диний мотивлар билан қамалган Санжар Нормуродов ва бошқа юзлаб маҳбусларга қамоқхона режимини бузганлик айблови билан муддатларига қўшиб берилди, - дейди Суръат Икромов.

Инсон ҳуқуқи ҳимоячилари ташаббус гуруҳи раҳбари ҳозир Ўзбекистон қамоқхоналарида диний мотивлар бўйича қамалган 12,5 мингдан зиёд махбус борлигини айтди. Унга кўра, ўтган йил давомида камида 23 махбус қийноқлар ёки қамоқда орттирган кассалик оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Ўтган ой америкалик саккиз сенатор Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга очиқ хат йўллаб, сиёсий маҳбуслар Аъзам Турғунов, Дилмурод Саййид, Солижон Абдураҳмонов, Муҳаммад Бекжон ва Бобомурод Раззоқовларнинг озод этилишини талаб этган эди.

"Бу тутқунлар соғлиқларининг ёмонлиги ва уларга етарлича тиббий ёрдам берилмаётгани хабар қилинади. Улар зудликда озод қилиниши керак", дейилади мактубда.

XS
SM
MD
LG