Линклар

logo-print

2015 йилдан бошлаб Россия бозорида ЎзбекистоннингGM-Uzbekistan қўшма корхонаси ҳамда Хитойнинг Great Wall ширкати автомобиллари арзонроқ нархда сотила бошланган.

Avto­Reliz.com нашрига кўра, Matiz машиналари 40 минг рублга арзонлаб, ҳозир бу машинани Россияда 290 минг рублдан 413 минг рублгача нархда сотиб олиш мумкин.

Gentra эса 70 минг рублга арзонлаб, 448 минг рублдан 643 минг рубл оралиғида сотилмоқда.

Ўтган йилда Россияда Ӯзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар сотилиши қарийб 30 фоизга камайиб кетган эди.

Андижондаги GM Uzbekistan қўшма корхонаси йилига 250 минг дона енгил автомобил ишлаб чиқаради.

Бошқа давлатларда GM Uzbekistan маҳсулотлари арзон сотилаётган бир пайтда ўзбекистонликларнинг ўзлари автомобил харид қилиш учун олдиндан пул тўлаб, устига-устак, уни ойлаб кутишади.

XS
SM
MD
LG