Линклар

logo-print

Россияга кираётган ўзбекистонликлардан хорижий паспорт сўралмайди


Ўзбекистонликлардан Россияга киришда хорижий паспорт талаб қилинмайди. Бу ҳақда Podrobno.uz янгиликлар агентлиги Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар тарқатди.
“Бизнинг биометрик паспортлар Россия Федерацияси ҳудудида яроқли, Россия чегарасидан ўтиш учун бошқа ҳеч қанақа қўшимча ҳужжат талаб қилинмайди”, дея келтиради бошқарма вакили сўзларини Podrobno.uz.
Ўзбек расмийлари ўзбекистонликлар хорижга, шу жумладан, Россия ёки МДҲнинг бошқа мамлакатларига ҳам фақат биометрик паспорт билан чиқишлари мумкинлигини қўшимча қилганлар.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 1 январидан Россияда МДҲ мамлакатлари фуқароларини мамлакатга фақат хорижий паспортлар билан киритиш ҳақида қарор кучга кирган. Аммо бу қарор Божхона Иттифоқи ва Ягона иқтисодий ҳудудга қўшилган давлатлар фуқаролари учун дахлдор эмас. Божхона Иттифоқига Россия, Беларусь ва Қозоғистон киради. Шу йилнинг май ойидан эса унга Қирғизистон ҳам қўшилиши кутилмоқда. Шу сабабли, хабарларга кўра, Россияга киришда қирғизистонликлардан ҳам хорижий паспорт сўралмайди.

XS
SM
MD
LG