Линклар

Tagesspiegel: Берлин Термиз базасига доир Тошкент билан имзоланган келишувни сир сақламоқда


2002 йилдан бери Германия Термиз базаси ижараси учун Ўзбекистонга 120 миллион евродан ортиқ ҳақ тўлаган.

2002 йилдан бери Германия Термиз базаси ижараси учун Ўзбекистонга 120 миллион евродан ортиқ ҳақ тўлаган.

Германия Ўзбекистон билан Термиздаги ҳарбий базани ишлатиш бўйича янги махфий келишувни имзолагани айтилмоқда.

Германиядаги нуфузли Tagesspiegel газетасининг ёзишича, НАТОнинг Афғонистонда бошланаётган янги миссияси доирасида иштирок этадиган немис ҳарбийлари Термиз базасидан фойдаланади. Немис матуботида берилган мақола таржимасини CA-News агентлиги келтирмоқда.

Tagesspiegel газетасига кўра, бунга оид келишув ўтган йилнинг 1 сентябрь куни Тошкентда имзоланган.

Лекин, дея ёзади нашр, “немис жамоатчилиги мазкур келишув борасида ҳамон ҳеч нарса билмайди: немис ҳукумати бундан тўрт йил аввал имзоланган келишув тафсилотларини ҳам, ўтган сентябрь ойида унга доир ўзгартишлар тўғрисида ҳам сир сақламоқда”.

“Афтидан, ГФР ҳукумати дунёдаги энг мустабил диктатуралардан бири билан Германия ўртасидаги ҳамкорликни исботловчи келишувни сир сақлашдан манфаатдор”, дея тахмин қилади Tagesspiegel.

Германиядаги ҳуқуқ фаоллари ва мухолифат сиёсатчилари немис ҳукуматининг Ўзбекистон режимига Термиз базаси учун катта миқдорда пул тўлаётганини танқид қилиб келади.

Мақолада ёзлишича, 2002 йилдан бери Германия Термиз базаси ижараси учун Ўзбекистонга 120 миллион евродан ортиқ ҳақ тўлаган.

НАТОнинг Афғонистондаги Халқаро хавфсизликни таъминлаш кучлари миссияси 2014 йилнинг охирида тугади. Унинг ўрнига 2015 йилдан бошланган “Қатъий ёрдам” номли миссия доирасида НАТО давлатларидан 12,5 минг ҳарбий, жумладан 850 нафар немис қўшини иштирок этади.

Термиздаги ҳаво базаси 2002 йилда Германия ҳарбийлари ихтиёрига берилган.

XS
SM
MD
LG