Линклар

Ўзбекистон Президенти муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади.

Ислом Кaримов тaрaфидaн 2014 йилнинг 26 декaбридa имзолaнгaн ҳужжат матни ЎзА ахборот агентлиги тaрaфидaн 2015 йил 5 январь куни эълон қилинди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви жорий йилнинг феврал-мартида амалга оширилади.

Белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар эса, янги йилнинг март-апрел ойларида резервга бўшатилади.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинади.

Ўзбекистонда фақат эркак фуқаролар ҳарбий хизматга чақирилади. Йигитлар ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўташлари шарт.

XS
SM
MD
LG