Линклар

logo-print

Ўзбекистон Осиё Кубоги олдидан сўнгги ўртоқлик ўйинини ўтказади


Футбол бўйичa Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Сидней шаҳрида Малайзия чемпиони "Жохор Дарул Таъзим" клубига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Мазкур учрашув Миржалол Қосимов жамоаси учун Осиё Кубоги баҳсларидан олдинги сўнгги ўртоқлик учрашуви бўлади.

Ўйин Сидней шаҳридаги "Маркони" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан соат 18:00 да бошланади.

2015 йилги Осиё Кубоги Aвстрaлиядa 9 янвaрдaн 31 янвaргaчa бўлиб ўтaди. Ундa Осиёдaн 16та термa жaмоa беллaшaди

Ўзбекистон Осиё кубоги ўйинларининг “B” гуруҳида Шимолий Корея, Хитой ва Саудия Арабистони жамоалари билан беллашади.

Қосимов жамоаси дастлабки ўйинни 10 январь куни Шимолий Корея жамоасига қарши ўтказади.

XS
SM
MD
LG