Линклар

Пентагон матбуот котиби, полковник Стивен Воррен Афғонистондаги қўшинлар сони ва уларни мамлакатдан олиб чиқиш муддати ўзгармаслигини таъкидламоқда.

Бунга қадар президент Ашраф Ғани мамлакатдаги АҚШ қўшинлари ададига оид Пентагон режалари "қайта кўрилиши зарурлиги"ни айтган эди.

АҚШ маъмурияти 2015 йилнинг охирига қадар Афғонистондаги аскарлар сонини қарийб 5 минг нафарга қисқартиришни режаламоқда. Айни пайтда мамлакатда қолаётган 13 минг хорижлик аскарнинг 10 минг 800 нафари америкаликдир.

Мамлакатда толибларнинг ҳужуми ошгани боис, президент Ашраф Ғани хорижий қўшинларни мамлакатдан олиб чиқиш муддатини кечиктириш зарурлиги ҳақида баёнот берган эди.

26 декабрь куни АҚШ президенти Барак Обама Америка ҳарбийларининг Афғонистонда 10 йилдан кўпроқ давом этган жанговар миссияси ўз ниҳоясига етганини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG