Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:17

OzodNavigator: “Сиз яшаётган мамлакатни заиф деб айта оласизми?"


Fund For Peace ташкилотига кўра, давлатнинг заиф ё кучли эканини биринчи навбатда аҳоли фаровонлиги даражаси белгилайди.
Fund For Peace ташкилотига кўра, давлатнинг заиф ё кучли эканини биринчи навбатда аҳоли фаровонлиги даражаси белгилайди.

OzodNavigator дастурининг 7 январь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19:05 да эфирга чиққан сонида хорижда бўлиб қайтган ва у ерда яшайдиган ўзбекистонликлар ёрдамида “Сиз яшаётган мамлакатни заиф деб айта оласизми?” деган савол жавобини қидирдик.

Тинчлик учун жамғармаси – Fund For Peace ташкилоти Заиф давлатлар рейтингини эълон қилди. Шу пайтгача Лаёқатсиз давлатлар рейтинги деб атаб келинган тадқиқот номи, муаллифларга кўра, “лаёқатсиз” атамаси турли баҳсларга сабаб бўлаётгани, муаммоли давлатларда муаммоларнинг олдини олиш учун эмас,сиёсатчилар тарафидан бу мамлакатларни қоралаш мақсадида ишлатилаётгани сабабида ўзгартирилган.

Рейтинг номи ўзгаргани билан 10 марта эълон қилинаётган рўйхатда мамлакатлар ўрнашувида катта ўзгаришлар кузатилгани йўқ. Ўзбекистон Заиф мамлакатлар рейтингида 48 ўринни эгаллаб, умумий вазиятда бироз яхшироқ натижа кўрсатди. Лекин минглаб электрон манбалардан олинган маълумотлар таҳлили асосида тайёрланган рейтингга кўра, Ўзбекистон жуда катта таҳликаларга юз тутган мамлакатлар сирасида қолмоқда.

Айниқса, давлат легитимлиги, инсон ҳуқуқлари ва мамлакатдан қочаётганлар даражасига доир омиллар бўйича вазият ёмонлашганини кўриш мумкин.

OzodNavigator: Сиз яшаётган мамлакатни заиф деб айта оласизми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:54:50 0:00
Бевосита линк

OzodNavigator дастурининг катта танаффусдан кейин чиқаётган навбатдаги сонида “Сиз яшаётган мамлакатни заиф деб айта оласизми?” деган савол жавобини қидирамиз?

Ҳар доимгидек, OzodNavigator дастурида Ўзбекистон ҳақида эмас, хориждаги ўзбекистонликлар ҳақида гаплашамиз.

Сиз яшайдиган мамлакатда жамиятнинг давлатга бўлган муносабати қандай? Давлат ўз легитимлигини қандай воситалар билан таъминлайди? Куч биланми ё иқтисодий ва ижтимоий адолат биланми?

Сиз яшаб турган мамлакатда жамият қатламларининг барчасига ривожланиш имкони яратилганми? Бу имкониятлар ўртасидаги тафовут сезиларлими?

Жамиятнинг турли қатламлари вакиллари умуман олгандан давлат томонидан яратиб берилган имкониятлар, ҳаёт тарзидан рози, деб айтган бўлармидингиз?

Сиз яшаётган мамлакат аҳолисининг каттароқ қисми фаровон ҳаёт кечирадими ё қашшоқлар сезиларли даражада кўпми?

Сиз яшаётган мамлакатда жамият табақаларга ажралганми? Бу ажралиш нималарда сезилади?

Fund For Peace ташкилоти хулосаларига кўра айнан шу омиллар давлатнинг заиф ё кучли эканини белгилаб беради.

OzodNavigator дастурининг навбатдаги сонида шу ва шу каби бошқа саволларга Ўзбекистон ташқарисидаги ўзбеклар ёрдамида жавоб излаймиз.

OzodNavigator дастурини www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тингашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

OzodNavigator билан ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали боғланинг.

Хориждаги тажрибангизга асосланган ҳикоянгизни шу мақола тагида ҳам шарҳ сифатида қолдирсангиз, албатта, дастурида ўқиб эшиттирамиз.

OzodNavigator билан саёҳатга марҳамат!

XS
SM
MD
LG