Линклар

logo-print

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Малика” маиший ва элеткрон техника ярмаркаси (“Флешка” савдо маркази) янги жойга кўчирилиши мумкин.

Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг ярмаркани кўчириш бўйича қарори ҳақида UZ24 нашри хабар берди.

Ярмарканинг бошқа жойга кўчирилишига бозор олдидаги Кичик ҳалқа йўлида юзага келаётган тирбандликка ҳайдовчилар ва аҳолининг норози бўлаётгани сабаб бўлмоқда, дейилади хабарда.

Ҳозирча ярмаркани қачон ва қаерга кўчирилиши маълум эмас.

Қайд этиш жоиз, “Малика” ярмаркаси савдогарлари 4 йил муқаддам Навоий шоҳ кўчасидаги савдо қаторидан собиқ "Малика" фабрика биносига кўчирилган эдилар.

2014 йил бошида ярмаркадаги дўконлар Чорсудаги “Тошкент” (собиқ “Туркуаз”) савдо марказига кўчиши ҳақидаги хабар расмийлар томонидан инкор қилинган эди.

XS
SM
MD
LG