Линклар

Камида 158 нафар тожикистонлик хориж мадрасаларида ноқонуний таълим олади


Тожикистон ҳукумати кўплаб ёш тожикистонликларнинг хориждаги диний таълим масканларида таҳсил олаётгани юзасидан ташвиш билдирди.

Дин масалалари бўйича давлат қўмитаси раҳбари Абдураҳим Холиқов 6 январь куни журналистлар билан суҳбатда камида 158 нафар Тожикистон фуқароси Марказий Осиё минтақасидан ташқарида ноқонуний равишда диний таълим олаётганини маълум қилди.

Расмийнинг айтишича, уларнинг аксари Душанбе ҳукумати рухсатисиз Эрон ва Покистондаги мадрасаларда ўқишади.

Холиқов бундай мадрасаларда таҳсил олаётган тожикистонликларнинг диний радикалист ва эстремистлар сафига қўшилиш хавфи юқори эканини айтди.

Тожикистон ҳукумати 2010 йилда хориждаги мадрасаларда таълим олаётган фуқароларни ватанига қайтариш кампаниясини бошлаган эди.

Юзлаб талабалар Эрон ва Покистондаги ўқишларини ташлаб, ватанига қайтишга мажбур бўлишган. Болаларини диний таълим олиш учун хорижий давлатларга юборган бир қанча ота-онага нисбатан жиноий ишлар очилган.

XS
SM
MD
LG