Линклар

logo-print

Равшан Эрматов дунёнинг энг яхши ҳакамлари рўйхатида 5-поғонани эгаллади


Равшан Эрматов (марказда) қанот ҳакамлари қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров (чапда) ва ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов билан. Бразилия, 2014.

Равшан Эрматов (марказда) қанот ҳакамлари қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоров (чапда) ва ўзбекистонлик Абдуҳамидулло Расулов билан. Бразилия, 2014.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) томонидан тузилган йилнинг энг яхши ҳакамлари рейтингида 5-ўринни эгаллади.

10 нафар ҳакам жой олган ушбу рейтингда бу сафар Бразилияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финалини бошқарган 43 ёшли италиялик рефери Никола Рицолли дунёнинг энг яхши ҳаками деб топилган.

IFFHSнинг ўтган йилги рўхатида Эрматов 8-поғонани эгаллаган эди.

Эслaтaмиз, 36 ёшли Эрмaтов Брaзилия мундиалида тўрттa ўйингa ҳaкaмлик қилиб, Жаҳон чемпионатларида бошқарилган ўйинлар сони бўйича янги рекорд ўрнатган.

Ўзбекистонлик ҳакам 2010 йили Жанубий Африкада ўтган Жаҳон биринчилигида жами 5та ўйинни, жумладан, очилиш учрашувини бошқарган эди.

Равшан Эрмaтов беш мaртa - 2008, 2009, 2010, 2011 ва 2014 йиллари Осиёнинг энг яхши ҳaкaми деб топилгaн.​

Айни дамда ўзбекистонлик ҳакам январь ойида Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2015 ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.

XS
SM
MD
LG