Линклар

Истанбул шаҳрининг Султон Аҳмад тариҳий марказида худкуш аёл уюштирган ҳужум натижасида бир полициячи ҳалок бўлди, яна бири жароҳатланди.

Ҳужум 6 январь куни Мовий масжид, "Аё София" ва Еребатан ҳавзаси жойлашган ҳудудда рўй берган.

Худкуш аёл полиция биноси олдидаги назорат пункти қўриқчилари томонидан тўхтатилганидан сўнг бомбани ишга туширгани айтилмоқда.

Истанбул ҳокими Восиф Шоҳин ҳужумчи аёл инглиз тилида гапиргани ва ҳамёни ичкарида қолиб кетганини баҳона қилиб, бинога кирмоқчи бўлганини билдирди.

Туркия Бош вазири Аҳмад Довудўғли худкуш аёлнинг бирор-бир гуруҳга алоқадорлиги ҳозирча аниқ эмаслиги ва воқеа чуқур ўрганилаётганини айтди.

1 январь куни таъқиқланган ўта сўл гуруҳ аъзоси Истанбулдаги Дўлмабоғча саройи олдида полицияга қарата иккита қўл гранатасини олган эди. Гранаталар портламаган, ҳужумчи эса ҳибсга олинган.

XS
SM
MD
LG