Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:55

Ўзбекистон президентига янги матбуот котиби тайинланди


Ўзбек матбуотига кўра, президент фармони билан, Баҳодир Эргашев Ўзбекистон президенти матбуот котиби вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Эргашев аввал Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўқитувчиси, Ташқи ишлар вазирлигида масъул бўлиб ишлаган.

Баҳодир Эргашев шу пайтгача Ўзбекистон президентининг матбуот котиби бўлган Садриддин Суяров ўрнини эгалламоқда.

Мустақил журналистлар Ўзбекистон президентининг матбуот котиби шунчаки рамзий лавозимга айлангани, матбуот ҳизматидан эса ахборот олиш имконсизлигини айтиб келишади.

XS
SM
MD
LG