Линклар

АҚШ Давлат департаменти Россия ҳукуматини Савченкони озод қилишга чақирди


АҚШ Давлат департаменти Россия ҳукуматини украиналик учувчи, Олий Рада депутати Надежда Савченкони озод этишга чақирди.

Россияда ҳибсда ушлаб турилаётган Савченко тўрт ҳафтадан бери очликни давом эттирмоқда.

АҚШ Давлат департаменти вакиласи Жэн Псаки хоним Вашингтон декабрь ойда амалга оширилган асирлар билан алмашиш жараёнларини маъқуллашини айтди.

Лекин, АҚШ Давлат депаратменти вакилига кўра, юзлаб украиналиклар, жумладан учувчи Надежда Савченко ва кинопродюссер Олег Сенцов ҳибсда қолмоқда.

Украина ҳаво кучлари катта лейтенанти, Ми-24 ҳарбий вертолёти штурмани Савченко ўтган йилнинг июнь ойида Луганскда россияпараст айирмачилар тарафидан қўлга олинган, кейинчалик Россияга топиширилган эди.

Россия томони Савченкони қалбаки ҳужжатлар билан Россия чегарасини кесиб ўтганликда айбламоқда.

XS
SM
MD
LG