Линклар

Парижда 12 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳужумдан бир кун ўтиб, 8 январь куни яна бир полициячи аёл отиб ўлдирилди.

Айни пайтда, Charlie Hebdo журнали таҳририятига қилинган ҳужум ортидан ўтказилган тергов жараёнида бир неча киши қўлга олингани хабар қилинди. Париждаги ҳажвий журнал таҳририятида 7 январь куни содир бўлган ҳодисада 12 киши ҳалок бўлди.

Ҳозирча бугунги ҳодиса кеча ҳажвий журнал таҳририятига қилинган ҳужум билан боғлиқлиги аниқ эмас.

Парижда 12 кишининг ўлимига сабаб бўлган ҳужумдан бир кун ўтиб, 8 январь куни яна бир полициячи аёл отиб ўлдирилди.

Айни пайтда, Charlie Hebdo журнали таҳририятига қилинган ҳужум ортидан ўтказилган тергов жараёнида бир неча киши қўлга олингани хабар қилинди. Париждаги ҳажвий журнал таҳририятида 7 январь куни содир бўлган ҳодисада 12 киши ҳалок бўлди.

Ҳозирча бугунги ҳодиса кеча ҳажвий журнал таҳририятига қилинган ҳужум билан боғлиқлиги аниқ эмас.

Полицияга кўра, бугунги отишма Парижнинг жанубий минтақасида рўй берган. Порт де Шатиййон мавзесидаги воқеада шаҳар ҳокимияти ходими жиддий жароҳат олгани айтилмоқда.

Полициядаги манба Франс пресс агентлигига ўқ ўтказмайдиган камзул кийган эркак автоматдан ўт очганини гапириб берди.

Воқеа жойига етиб келган Франция Ташқи ишлар вазири Бернар Казенёв отишмани бошлаган эркак очиқда қолаётганини билдирди.

Ҳозирча бугунги отишма 7 январь куни Charlie Hebdo журнали таҳририятига қилинган ҳужум билан боғлиқлиги маълум эмас. Исломий жангарилар содир этгани гумон қилинаётган ҳужумда 12 киши, жумладан икки полициячи ҳалок бўлди.

Аввалроқ Париждаги Charlie Hebdo ҳажвий журнали таҳририятига ҳужум қилганликда гумонланиб қидирилаётган 18 ёшли Ҳамид Мурод полицияга таслим бўлди. Франция полицияси ҳужумда гумонланган ака-ука Шариф ва Саид Куачиларни қидиришда давом этмоқда.

Ҳамид Мурод полицияга таслим бўлгани ҳақида 8 январь куни эрталаб France-Presse ахборот агентлиги хабар тарқатди. У қай тарзда ва қаерда, қандай ҳолатда таслим бўлгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Франция полицияси аввалроқ Муҳаммад пайғамбарга карикатура эълон қилган журналга 7 январь куни ҳужум қилган уч шахс аниқлаганини ҳамда ҳужумда қатнашган 34 ёшли Шариф Куачи ва 32 ёшли Саид Куачи, 18 ёшли Ҳамид Мурод қидирилаётганини маълум қилган эди. Улар келиб чиқиши Шимолий Африкадан ёки Яқин Шарқдан бўлган француз фуқаролари экани айтилмоқда.

Айни пайтда Франция ва Европанинг бошқа шаҳарларида ўн минглаб одамлар журналистларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қўлларига қалам ушлаб намойишлар ўткизмоқда.

Парижда Муҳаммад Пайғамбар карикатуралари билан танилган Charlie Hebdo сатирик журнали идорасига қилинган ҳужумда 12 киши ҳалок бўлди.

Қуролли ҳужумни юзига ниқоб тортган номаълум шахслар уюштирган.

Франция полициясига кўра, ҳужум оқибатида, шунингдек, ўн одам жароҳат олган.

Улардан беш нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Воқеа жойига Франция президенти етиб келди. Франсуа Олланд фавқулодда мажлис ўтказишини билдирди.

- Парижда озодлик тимсоли бўлган нашрга қарши ўта кетган вахшийлик содир этилди, - деди Франция президенти Олланд.

Франсуа Олланд "Франция Республикаси тамоилларига қарши ҳужум қилганлар"ни топиш ва жазога тортиш учун барча имкониятни ишга солишини ваъда қилди.​

Журнал таҳририяти мусулмон етакчилари карикатураларини босгани учун 2011 йилда ҳам ҳужумга учраган эди.

Charlie Hebdo ҳафталиги биносига ўша пайтда номаълум шахслар ёнилғи бомбалари улоқтирган эди.

Журнал махсус сонининг муҳаррири Муҳаммад Пайғамбар деб эълон қилинганидан сўнг таҳририят ҳужумга учраганди.

Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон Парижда Charlie Hebdo сатирик журнали идорасига қилинган ҳужумни қоралади.

- Парламентимиз ва мамлакатимиз францияликлар билан бирга, терроризмнинг ҳам қандай кўринишларига қаршимиз. Биз сўз эркинлиги ва демократия ғояларини ҳимоя қиламиз ва биздан бу қадриятларни ҳеч ким тортиб ололмайди, - деди Дэвид Кэмерон.

АҚШ ҳукумати ҳам Париждаги ҳужумларни кескин қоралади. Оқ уй матбуот вакили Жош Эрнест "Қўшма Штатлар Париждаги ҳужум қурбонларининг оилаларига ҳамдардлик билдиради", деб айтди.

Германия Канцлери Ангела Меркель Парижда нафақат француз фуқароларига, балки сўз эркинлигига ҳужум қилинганини таъкидлади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG