Линклар

Ҳиндистон матбуотининг ëзишича¸ мамлакатни ташлаб Сурия ва Ироқдаги жиҳодчилар сафига қўшилган мусулмонлар жанг майдони эмас¸ асосан ножанговар ишларга қўйилган.

Айтилишича¸ ўзини Фарад Шайх ва Шоҳин Танки деб атаган калянлик икки жанггари¸ ўзларининг жиҳодий амалиëтлар қўйилмагани¸ нефтни қайта ишлаш заводи ва касалхона ҳожатхонасини тозалашга мажбурланаëтганини билдирган.

Ҳиндистон Миллий тергов агентлиги ходимлари¸ матбуотга кўра¸ бу икки йигитнинг ўз уйидагилар билан қилган телефон суҳбатини ëзиб олиш ортидан шундай хулосага келган.

Бу жанггариларнинг¸ айни пайтда¸ сўнгги суҳбатдан бери ўтган кейинги икки ой ичида дараксиз кетгани айтилмоқда.

Деҳли расмийларига кўра¸ Шайх ва Танки Сурияга Ориф Мажид деган яна бир ҳиндистонлик билан бирган борган. Аммо Мажид ноябрь ойида Исломий давлатдан қочиб¸ уйига қайтган ва ҳуқуқ тизимлари томонидан қўлга олинган.

Ҳинд матбуотида чоп этилган хабарларга кўра¸ Мажид терговчиларга ўзи каби ҳиндистонлик мусулмонларнинг жангга деб ëлланиб¸ аслида ҳақоратли ишларга мажбурланаëтганини айтиб берган.

Мажид¸ айтилишича¸ Ҳиндистоннинг Панвел шаҳридаги коллежлардан бирида таркиб топган радикал исломий гуруҳ аъзоси бўлган. 40 кишилик бу гуруҳ Интернет орқали радикал исломий гуруҳлар билан алоқада бўлган ва шундай гуруҳлар тарғиботи остида Исломий давлат сафига қўшилишга қарор қилган.

Мажиднинг терговчиларга айтишича¸ ўзи ва яна уч йигитдан бошқа гуруҳдошлари айни кунларда Исломий давлат сафида хизмат қилмоқда.

Ҳозирда ҳибсда сақланаëтган Мажид кўрсатмалари асосида Ҳиндистон Миллий тергов агентлиги АҚШ¸ Канада ва Австралиядаги ҳуқуқ тизимларига мурожаат қилиб¸ Мажид иши юзасидан кибернетик далиллар тўплашда ëрдам беришни сўраган.

Ҳинд терговчиларини хусусан¸ Мажид томонидан Исломий давлатга одам ëлловчилар билан электрон почта орқали алоқа қилишда ишлатилган Интернет протоколлари адреси қизиқтирмоқда.

Бундай ахборот асосида ҳиндистонлик терговчилар Исломий давлат сафига одам ëллаëтганларнинг аниқ манзилини топишга ҳаракат қилмоқда.

Матбуот хабарларига кўра¸ АҚШ аллақачон Ҳиндистон агентлиги сўровига жавобан ўзида мавжуд маъмулотларнинг дастлабки қисмини юборган.

Миллий тергов агентлиги ҳиндистонлик ëш мусулмонларнинг Интернетдаги радикал тарғиботчилар нишонига айланиб¸ улар билан ëзишмалардан сўнг жиҳодчилар сафига қўшилишга қарор қилганини таъкидламоқда.

Дунëнинг аксар давлатлари каби айни кунларда Ҳиндистон ҳукумати ҳам Интернет орқали исломий радикал гуруҳларнинг таъсири ëйилиб бораëтганидан ташвишга тушмоқда.

Ижтимоий тармоқлар орқали кучайган жиҳодчилик тарғиботи кучайиб¸ экстремизмда айбланаëтганлар сони кўпайиб бораëтган бир пайтда Ҳиндистон ҳукумати айнан шу тоифа айбланувчилар билан иш кўрадиган махсус прокурор тайинлаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG