Линклар

logo-print

Остонага "уйқусизлик касалига" чалинганлар даъволаниш учун олиб келинди


Қозоғистоннинг Калачи қишлоғида “уйқусизлик касали”га чалинган тўрт бемор Остонага даволаниш учун олиб келинди.

Мазкур касаллик симптомлари ҳақида биринчи марта қозоқ матбуоти 2013 йилнинг мартида хабар берган эди.

Ақмола вилоятининг Калачи қишлоғида яшовчи ўнлаб одамлар ўшанда мунтазам уйқусираётганлари, хотираларини йўқотганлари ва галлюцинациялардан шикоят қилган.

Маҳаллий касалхоналарда ўтказилган кўплаб текширувлар касаллик сабабларини аниқлаб беролмаган.

Калачи қишлоғи аҳолиси бу касалликка совет замонида уран қазиб олинган, ҳозирда эса ташландиқ ҳолга келган шахта сабаб бўлиши мумкин¸ деган тахминни билдирмоқда.

XS
SM
MD
LG