Линклар

logo-print

Равшан Эрматов Осиё кубоги - 2015 мусобақасининг очилиш ўйинини бошқаради


Равшан Эрматов.

Равшан Эрматов.

Ўзбекистонлик футбол рефериси Равшан Эрматов 9 январь куни Австралияда бошланадиган Осиё футбол кубоги -2015 мусобақасининг очилиш ўйинини бошқаради. Бу ҳақда Осиё кубоги мусобақасининг расмий сайтида эълон қилинган.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов 6 январда эълон қилинган Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) томонидан тузилган йилнинг энг яхши ҳакамлари рейтингида 5-ўринни эгаллаган.

Равшан Эрмaтов беш мaртa - 2008, 2009, 2010, 2011 ва 2014 йиллари Осиёнинг энг яхши ҳaкaми деб топилгaн.

XS
SM
MD
LG