Линклар

logo-print

Ўзбекистон президенти Навоийда ярим миллиард долларлик кимёвий завод қуришни буюрди


Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ярим миллиард долларлик кимёвий завод қуриш тўғрисида қарорга имзо чекди. “Навоийазот” ширкати базасида қурилиши айтилаётган поливинилхлорид, каустик сода ва метанол ишлаб чиқарувчи корхонага доир лойиҳанинг қиймати 439,8 миллион АҚШ долларига тенг экани айтилмоқда расмий хабарномада.

CA-News нашрининг Жаҳон агентлигига таяниб хабар қилишича, мазкур лойиҳанинг техникавий-иқтисодий асосланишига доир режа тасдиқланган. “Ўзкимёсаноат”га қарашли “Навоийазот” ширкати заводни қуриб бериш тўғрисида Хитойнинг China САМС Engineering Со ширкати билан шартнома имзолаган.

“Навоийазот” хитойликларга шартнома бўйича қурилиш харажатларининг 15 фоизини аванс тарзида тўлай олиши учун Ўзбекистон қайта қуриш ва тараққиёт жамғармаси 65,97 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит тақдим қилиши айтилмоқда.

Лойиҳанинг қолган қисмини молиялаштириш учун 373,83 миллион доллар миқдоридаги хорижий узоқ муддатли кредитларини жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Лойиҳа якунланганидан кейин янги заводда йилига 100 минг тонна поливинилхлорид, 75 минг тонна каустик сода ва 300 минг тонна метанол ишлаб чиқарилиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG