Линклар

Франциянинг энг машҳур карикатурачилари ифода эркинлиги учун қурбон бўлди


Ўзини Муҳаммад пайғамбар учун ўч олганлар деб тақдим этган террорчиларнинг чоршанба куни Charlie Hebdo журнали офисига бостириб кириб¸ совуққонлик билан журнал бош муҳаррири ва рассомларини отиб ўлдириши Ғарб цивилизацияси марказларидан бири бўлган Францияни қаттиқ шокка солди.

Пайшанба куни францияликларнинг миллий мотам кунида ҳаëтига бўлган тинимсиз таҳдидларга қарамай¸ сўз ва ифода эркинлиги ҳақидаги ўз ишончидан чекинмагани учун ўлдирилган журналистларга эҳтиром бажо келтирди.

Улар орасида Charlie Hebdoни бошқа сатирик нашрлардан ажратиб турувчи карикатураларининг тўрт рассоми ҳам бор.

Кабу.

Кабу.

Улардан бири 76 яшар Жан Кабу¸ ëки шунчаки Кабудир. Кабу карикатуралари нафақат Charlie Hebdo¸ балки Le Monde, Le Figaro ва Le Canard Enchaine каби машҳур нашрларида ҳам босиб келинган.

У Charlie Hebdo журнали 60-йилларда Hara-Kiri номи билан босилган пайтлардаëқ нашр билан ишлаб келган. Айнан шу ерда Волинский¸ Гебе ва Рейзер каби бошқа машҳур рассомлар билан танишган.

Унинг энг машҳур карикатураларидан бири исëнчи ўсмир Grand Duduche францус ирқчи¸ шовинистлари мажози бўлганBeauf ҳақидаги туркумдир.

70-80-йилларда Кабу Recre A2 болалар теледастурида болаларга жонли эфирда карикатура чизишни ўргатгани билан францияликлар ҳаëтига кириб келган.

Умрининг охирига қадар эски услубдаги мўйқалам билан чизишдан қолмаган Кабу 2010 йилда оламдан ўтган қўшиқчи Мано Солонинг отаси эди.

Ислом номи билан террорчилик қилганлар ўқидан ўлганлардан яна бири 80 яшар карикатурачи рассом Жорж Волинскийдир.

Волинский

Волинский

Отаси польяк¸ онаси итальян¸ ўзи Тунисда туғилган Волинский¸ француз карикатура мактабининг яна бир етакчи арбоби эди.

Волинский 2005 йилда Франциянинг энг олий мукофоти - Legion d'Honneur билан тақдирланган эди.

-Кабу ва мен фитначилар эмасмиз¸ биз бошимизга бало қидириб юрганимиз йўқ. Биз фақат одамларни кулдириши мумкин қизиқ расмлар чизишни хоҳлаймиз. Баъзида бу борада бироз ҳаддан ҳам ошамиз¸ лекин одамларга бу ëқади¸ деган эди Волинский.

Чоршанба куни ўлдирилганлардан яна бири 47 яшар Стефан Шарбонниердир. Charlie Hebdo журналига 2009 йилда бош муҳаррир бўлишидан аввал у айни нашрда 15 йил карикатурачи рассом бўлиб ишлаган.

Стефан Шарбонниер.

Стефан Шарбонниер.

Маурис номли анархист кучук ва Патапон лақабли фашист мушуги Шарбонниернинг давомли карикатура туркумлари бош қаҳрамони эди.

2011 йилда Charlie Hebdo Муҳаммад пайғамбар номи билан чоп этилган карикатуралари билан радикал мусулмонлар қаҳрига учраб¸ бош муҳаррир ва рассомлар ўлим таҳдиди остида қолганидан бери Шарбонниер полиция ҳимояси остида яшаëтган эди.

Пайғамбар карикатуралари чоп этилганидан сўнг Charlie Hebdo бомба ҳужумига учраб¸ Интернет сайти ҳакерларга нишон бўлган эди.

Бернард Верак

Бернард Верак

Шарбонниернинг сатирик журналда чоп этилган сўнгги карикатурасида“Францияда ҳалиям террор ҳужуми бўлмади. Кутиб туринг. Ниятимизни амалга ошириш учун ҳали январь охиригача вақтимиз бор”¸ деяëтган исломий террорчи сурати акс этган.

Ўлдирилган яна бир карикатурачи рассом Тигнус номи билан танилган 47 яшар Бернард Верак¸ 80-йиллардан сўнг ўз содда аммо чақиб олувчи карикатуралари билан танилган эди.

XS
SM
MD
LG