Линклар

Ўзбекистоннинг футбол бўйича терма жамоаси ФИФА рейтингида 74-ўриндан 71-ўринга кўтарилди.

ФИФАнинг янги рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси МДҲда Украина (25-ўрин) ва Россия (31-ўрин)дан кейинги 3 - ўринни эгаллаб турибди.

Осиё футбол конфедерацияси жамоалари орасида эса Ўзбекистон 4-ўринда. Осиё футбол жамоалари орасида лидерлик ҳамон ФИФА рейтингида 51-ўринда турган Эронда қолмоқда. Иккинчи ўринда Япония ( 54-ўрин) ва учинчи ўринда Жанубий Корея (69 –ўрин) бораётир.

ФИФА рейтингидаги жаҳон футбол жамоалар орасида биринчи ўринни ҳамон Германия эгаллаб турибди. Иккинчи ва учинчи ўринлар эса Аргентина ҳамда Колумбияга тегишли.

XS
SM
MD
LG