Линклар

Синоптиклар Ўзбекистонда келаётган дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши ҳақида билдирмоқда.

Маълумотларга қараганда, Тошкентда ҳаво ҳароратининг пасайиши 9 январдан бошланади. Шу кунгача бўлиб келган 18 даража иссиқ +6, +8 даражага тушади. Ёмғир ва қор ёғиши мумкин. 10 январь куни кечқурун эса Тошкентда -5, -3 даража совуқ кутилади.

Синоптиклар Ўзбекистонда энг кучли совуқ Нукус ва Ургенчда кузатилишини айтмоқдалар. Бугун кундузи ва тунда бу ерда 15 даража совуқ бўлади.

XS
SM
MD
LG